"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

ИБPОЙИМ ЮСУПОВ ХОТИPАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХI аср адабиётида серқирра ижоди билан ўз ўрнига эга бўлди. У нафақат шеъриятда, балки драматургия ва публицистикада ҳам ижод қилиб, халқ қалбидан жой олди.
Қорақалпоқ адабиётида ёрқин саҳифа очган Ибройим Юсупов хотирасига бағишлаб туманимизда ёшлар ўртасида “Аязий билимдонлари” танлови ўтказилди. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан Ибройим Юсупов ҳаёти ва ижодини ёш авлодга янада чуқурроқ ўргатиш мақсадида ташкиллаштирилган танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иттифоқ фаол ёшлари иштирок этдилар.
Танловда иштирокчилар Ибройим Юсуповнинг ҳаёти ва ижоди бўйича савол-жавоб, тест синови, И. Юсуповнинг шеърияти билимдонлари ҳамда шеърий парча шоирнинг қайси шеърига тегишлилигини аниқлаш каби шартлар асосида ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Барча шартларни аъло даражада бажаришга ҳаракат қилган иттифоқнинг фаол ёшлари орасидан ғолиблар саралаб олинди. Танлов якунида 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшлардан Умида Ҳабибуллаева 1-ўрин, Моҳира Шомуродова 2-ўрин, Марҳабо Ўрозбоева 3-ўрин ғолиби деб топилди. 20-30 ёшдагилар ўртасидаги танловда эса Дилноза Ибрагимова 1-ўрин, Юлдуз Юсупова 2-ўрин, Ғуломжон Абдуллаевлар 3-ўрин ғолиби бўлдилар.
Ғолиблар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Жавлонбек ЙЎЛДОШЕВ, Ёшлар иттифоқи  туман Кенгаши пресс-клуб йўналиши етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: