"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони кўпаймоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги «Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Қарорга асосан ҳар бир фермер хўжалигида дала шийпони, иссиқхона, товуқхона қуриш, 50 тадан парранда ва 1 бошдан қорамол боқиш, 5 тадан асалари уяларини ташкил қилиб, асаларичилик тармоғини йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, аксарият фермер хўжаликларида иссиқхоналар ташкил қилинди, дала шийпонлари қурилди. Асаллари уялари боқиш йўлга қўйилди, товуқхона қурилиб, етти хазинанинг бири - товуқ боқиш фермерларга қўшимча даромад келтирмоқда.

Бу каби тадбирлар фермер хўжаликларининг даромадларини ошириш, ҳудудлардаги аҳолини иш билан таъминлаш ва қишлоқ аҳолисининг даромад манбаини яратишда муҳим омил бўлмоқда.

(Фото - http://navoitoday.uz)

Янгиликни бўлишинг: