"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Билимлар беллашувининг Pеспублика босқичи ғолиблари

Маълумки, билимлар беллашуви ўтказилиши орқали туманимиз умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларга Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш учун имконият яратилади ҳамда ҳар бир мактаб ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг фаолиятига баҳо бериш имконини беради. Билимлар беллашуви Давлат таълими стандартлари таълим сифати мониторинги жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказишдан ҳам асосий мақсад шу бўлиб, умумий ўрта таълим муассасаларида Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб ва таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш чораларини кўриш билан бирга иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини юзага чиқариш, ривожлантириш учун етарли шарт-шароит яратиш, ҳар бир мактаб, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилари ҳамда халқ таълимининг ҳудудий бошқарув идоралари фаолиятига баҳо бериш ва рейтингини аниқлашдан иборат.

Бу йилги ўқув йилида ҳам туман ХТБ га қарашли барча таълим муассасаларида “Билимлар беллашуви” нинг 1-, 2-босқичлари ўтказилиб, 30 нафар ўқувчи 3-босқич, яъни Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлдилар. Pеспублика босқичи якунларига кўра, туманимизнинг 3 нафар ўқувчи ёшлари ўзлари танлаган фанлари бўйича мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.Улар - немис тили фани бўйича 21-мактаб ўқитувчиси Муқаддам Қурбонбоева тайёрлаган 7-синф ўқувчиси Диёрбек Кўкланбоев, 29-мактаб ўқитувчиси Гулнора Давлатбоева тайёрлаган 8-синф ўқувчиси Суҳробжон Жумамуродов, математика фани бўйича 39-мактаб ўқитувчиси Икром Казакбоев тайёрлаган 7-синф ўқувчиси Алишер Ҳайитбоевлардир. Шунингдек, 5-мактаб ўқувчиси Ирода Давлатбоева француз тили фани бўйича, 22-мактаб ўқувчиси Шаҳзод Қодирберганов, 34-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Хўрозовалар тарих фани бўйича, 39-мактаб ўқувчиси Ёдгорбек Бозорбоев биология, 40-мактаб ўқувчиси Зебунисо Жанонбекова кимё, 67-мактаб ўқувчиси Света Худоёрова она тили ва адабиёт, 76-мактаб ўқувчиси Севара Бахтиёрова иқтисодий билим асослари фани бўйича 2-ўрини олишга эришдилар. Иштирок этган ўқувчи-ёшлардан

7-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Динора Тожимуродова она тили ва адабиёти фани, 26-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ҳулкарой Худойберганова рус тили ва адабиёти фани бўйича 3-фахрли ўринни олишди.

Туман ХТБ га қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида фаол иштирок қилиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди. Ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совға “Mandalina” маркали қўл телефонлари билан тақдирландилар.

Pавшан Холмуродов,

тумани ХТБ Таълим сифати мониторинги

бўлими бош инспектор-методисти,

Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: