"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

1 май куни туманимизда ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар ҳам фаол иштирок этишини таъминлаш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва уларни янада самарали қўллашга эътиборини жалб этиш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси , Ўзбекистон Pеспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Ёш инновациячи” стипендияси таъсис этилиши муносабати билан “Ёш инновациячи” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловни ўтказишга Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўлими, Савдо-саноат палатаси тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлими ҳамда туман Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳам жалб қилинди.

Кўрик-танловни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири С.Ибрагимов ўз нутқи билан очиб берди . Танловда 13 нафар касб- ҳунар коллежлари ўқувчилари ўз лойиҳалари билан иштирок этишди. Ишлаб чиқариш ва сервис йўналиши бўйича Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Асадбек Султонов, Экотуризм йўналиши бўйича Академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Жамшид Собиров, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича Амударё Агробизнес касб ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Насиба Ялғашевалар кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар.

Бундан ташқари “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи”, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи”, ” Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи”, “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” номинациялари белгиланиб, барча кўрик-танлов иштирокчиларига ЎзЛиДеП нинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим қилинди

Санжар Назаров –

Халқ депутатлари ЎзЛиДеП туман

Кенгашидаги депутатлик гуруҳинин ижрочи котиби.

Янгиликни бўлишинг: