"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

УЙШИНДА ЁШЛАP ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Туманимиздаги овул ва маҳаллаларда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман Маданият бўлими ҳамкорликда уюшмаган ёшларни “Биз буюк юрт фарзандларимиз”, “Ёшлар келажак бунёдкорлари” шиорлари остида бирлаштириш мақсадида ёшлар фестивали ўтказиб келмоқда.

Яқинда Уйшин маҳалласида ўктазилган ёшлар фестивалида нафақат шу ҳудуддаги, балки яқин жойлашган маҳаллаларда яшайдиган ёшлар ҳам жамул-жам бўлдилар. Байрамона, ранг-баранг байроқчалар ва чироқлар билан безатилган Уйшин Маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳовлисида ёшлар учун катта мусиқий дастур намойиш этилди. Шунингдек, байрам тадбирларида қўшиқ-рақслари ва бошқа чиқишлари билан фаол қатнашиб келаётган 47-мактаб ҳамда 75-мактаб ўқувчиларига Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Ёшлар қалбида Ватан туйғусини мустаҳкамлаш ва уюшмаган ёшларни бирлаштириш мақсадида ўтказилган ёшлар фестивали барчани хушнуд этди.

Ойбек Бегимов, туман Маданият бўлими ходим.

Янгиликни бўлишинг: