"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“Сайёр китоб карвони” Қипчоқ овулида

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан амалга оширилаётган “Сайёр китоб карвони” лойиҳаси доирасидаги Оммавий китобхонлик ойлигида туманимиз овул ва маҳаллалари фуқаролари, шунингдек касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари фаол  иштирок эитшмоқда. Даврийлиги 2018 йил 20 апрелидан 20 майгача давом этиши режалаштирилган Оммавий ктобхонлик ойлиги иштирокчилари сафи кун сайин ошиб бормоқда.

“Сайёр китоб карвони” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир 7 май куни Қипчоқ овулида ўтказилди. Тадбир давомида  иштирокчилар “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан ташкил этилган “Кўчма кутубхона” билан яқиндан танишдилар. Коллеж ўқувчи-ёшлари ва уларнинг ота-оналари ҳамда коллеж ўқитувчиларидан бир гуруҳи “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасига аъзо бўлдилар ва ўзларига манзур бўлган ўзбек мумтоз ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналари, шунингдек ҳозирги замон ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарларини мутолаа қилиш учун танлаб олдилар.

Шунингдек, лойиҳа доирасидаги “Энг яхши совға - китоб” акциясида ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этдилар ва устозларига, ота-оналарига, ота-оналар эса ўз фарзандларига атаб “Китоблар олами” кўчма дўконидан китоблар сотиб олиб, совға қилдилар.

“Кутубхонага китоб совға қиламан” деб номланган хайрия акциясида амударё Агробизнес касб-ҳунар коллежининг техник фанлар кафедраси мудири Шарофат Камолова “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан 10 та китоб совға қилди ва бу маънавий-маърифий ҳиммати эвазига “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари 2019 йил учун бепул йиллик обуна бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Китобхонлик – инсонни маънавий етукликка элтади,  баркамол шахс сифатида  шакллантиради, - дейди Шарофат Камолова. – Мен кутубхонага совға қилаётган китоблардан кимдир маънавий баҳра олса, демак, бу ишим билан жамиятимизнинг  маънавий юксалишига улуш қўшган бўламан.

“Сайёр китоб карвони” лойиҳаси доирасидаги Оммавий китобхонлик ойлигининг мазкур тадбирида Амударё Агробизнес касб-ҳунар  коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Аллаёр Болтабоев, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, лойиҳа ҳамкори Pобия Йўлдошевалар китобхонликнинг аҳамияти, туман матбуоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар қалбида ватанпарварлик, ўзаро меҳр-оқибат туйғуларининг шаклланишида муҳим ўрин тутувчи мутолаа маданияти ҳақида иштирокчиларга гапириб бердилар.

Нурсулув ТЎҚЛИБОЕВА, Амударё агробизнес коллежи
 “Ёш мухбирлар” пости аъзоси.

(Фото - ЎзА)

Янгиликни бўлишинг: