"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ХОДИМЛАPИ ЖАМОАСИ МИНИ-ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБИ

Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти туман ҳудудий бўлинмаси томонидан Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мини-футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада туманимиздаги 16 та корхона ва ташкилот ходимлари футбол жамоалари иштирок этди.

Қизғин давом этган мусобақада барча жамоаларни енгиб чиққан туман Солиқ инспекцияси ходимлари футбол жамоаси 1-ўрин ғолиблигига эга бўлди. Туман Ободонлаштириш бошқармаси футбол жамоаси 2-ўринни, Халқ банки туман филиали ходимларининг футбол жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб футбол жамоаларига кубок ва Агросаноат мажмуаси Касаба уюшмаси туман Кенгаши, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати Касаба уюшмаси туман Кенгаши, Истеъмол товарларни ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари Касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар топширилди.

Жасур ЯХШИМОВ, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутахассиси.

(Фото - http://vetgov.uz)

Янгиликни бўлишинг: