"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

САЙЁP КИТОБ КАPВОНИ “ЎЗБЕКИСТОН” МАҲАЛЛАСИДА

Туманимизнинг “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактабида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан уюштирилган “Оммавий китобхонлик” ойлиги доирасида китобхонликка бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таҳририят видооператори Pавшан Аноров, сураткаш Маҳмуджон Шомуродов, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси А.Нафасовлар қатнашдилар.

Тадбирни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича диретор ўринбосари Илҳом Бобожонов олиб борди.

Тадбирда белганланган “Сайёр китоб карвони” лойиҳасида тумандаги “амударё нур зиё” МЧЖга қарашли китоб дўкони билан биргаликда “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонаси ҳамкорликда қатнашдилар.

“Энг яхши совға - китоб” акциясида тадбирда қатнашган ота-оналар фарзандлари учун китоблар харид қилдилар. Ўтказилган итадбир қатнашувчиларда катта таассурот қолдирди. Мактаб кутубхоначиси Дилбар Абдуллаева, ўқитувчиси Манзура Султонова, ота-оналардан Сафаргул Холимбетовалар тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилдилар. 10 синф ўқувчиси Озода Қурбонбоева бугунги маърифат тарқатувчи меҳмонлар ташрифи таассуротларга бой бўлганлигини таъкидлаб, ўз ташаккурини билдирди.

* * *

Ана шундай яна бир тадбир 9-сонли мактабда ҳам ўтказилди. “Сайёр китоб карвони” лойиҳаси бўйича “Амударё нур зиё” МЧЖга қарашли китоб дўкони “Жайхун илҳомлари” ННТ билан ҳамкорликда китоб савдоси ва кутубхона фонди билан танишув тадбирини ўтказишди. Тадбирни мактаб директори Хайрулла Ўтаганов бошқариб борди.

“Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Аҳмад Нафасов китоб мутолаасини ривожлантириш бўйича давлатимиз томонидан белигланган вазифалар ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти биланбирга бажарилаётган ишлар тўғрисида гапириб берди.

Ўқувчилар ҳамда тадбирда қатнашган ота-оналар ўзлари ёқтирган китобларни ўқиш учун кутубхонага аъзо бўлдилар.

“Энг яхши совға - китоб” акцияси бўйича ота-оналар фарзандлари учун китоблар харид қилдилар.

Ўқитувчи Гулпошша Йўлдошеванинг ижодкор шогирдлари ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар. Уларга “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан китоблар совға қилинди.

Фахрий ўқитувчи Сарвигул Камолова, уй бекаси Малика Йўлдошевалар бу тадбирнинг кенг омма маънавиятини юксалтиришида аҳамияти катта эканини таъкидладилар. Президент асарлари мутолааси танловларининг туман босқичида 2-ўринни олган ўқувчи Нодира Бобожонова ҳам катта таассурот олганлигини билдирди.

Аҳмад НАФАСОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: