"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

“НИҲОЛ” МУКОФОТИ УЧУН НОМЗОДЛАP САPАЛАНДИ

Мамлакатимизда миллий мусиқа санъатни ривожлантириш, ёш истеъдод соҳиблари орасида янги иқтидор эгаларини аниқлаш мақсадида Биринчи Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ниҳол” мукофоти учун танлов ўтказиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида танловда иштирок этган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган кўплаб ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, мазкур мукофотга сазовор бўлдилар.
Яқинда туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида мукофотга номзодларни саралаш учун танловнинг туман босқичи ўтказилди. Унда қатнашган 22 нафар иштирокчи эстрада, анъанавий ашулачилик созандачилик, опера ва рақс йўналишлари бўйича маҳоратларини кўрсатди.
Танловда иштирокчиларнинг ижро маҳорати саҳнада ўзини тутиши, репертуар савиясига ҳам эътибор қаратилди ва эстрада йўналиши бўйича Дониёр Бобожонов, анъанавий ашулачилик йўналиши бўйича Хурсанд Шукуруллаев, созандачилик бўйича Хайрулла Оллаёров, опера йўналиши бўйича Отабек Аҳмадов, рақс ижрочилиги бўйича Қундузой Эшчановалар танловнинг туман босқичи ғолиби деб топилдилар.
Ғолибларга танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма берилди.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

Янгиликни бўлишинг: