"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

Президент амударёлик уруш фахрийсини шахсан табриклади (+фото)

9 май куни Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирга Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва вилоятлардан уруш ва меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Давлатимиз раҳбари бу ерга йиғилганларни, бутун халқимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан табриклади.
ЎзА сайтида эълон қилинган фотосуратларнинг бирида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг амударёлик уруш фахрийси Собир ота Нуриллаевни табриклаётган пайти акс эттирилган.
Собир Нуруллаев 1942 йилнинг сентябрь ойида кўплаб ватандошларимиз қатори Ватан ҳимоясига отланган. Эндигина 18 ёшга тўлган ёш жангчи дастлаб Омск шаҳридаги танкчилар билим юртида таълим олди. Бу ерда у танкни бошқариш, жангларда унинг ўқотар қуролидан фойдаланиш сирларини пухта ўрганди. Бир ой ичидаёқ ҳақиқий танкчига айланган ёш жангчи ўзига топширилган танк ёрдамида қуролдош дўстлари билан биргаликда душманга қақшатқич зарбалар берди. Шундан кейин у бир қанча вақт пиёдалар қўшинида пулемётчи вазифасини адо этди.
У уруш тугагандан кейин 1947 йилгача озод қилинган мамлакатлар чегараларини тиклашда хизмат қилди ва ўз юртига эсон-омон қайтиб келди.
Собир ота Нуруллаев 1947 йилдан 1967 йилгача Манғит пахта тозалаш заводида, 1967 йилдан 1996 йилгача қурилиш ташкилотларида чилангар вазифасида меҳнат қилди.
Собир ота турмуш ўртоғи Мавлуда момо билан 2 ўғил ва 5 қизни тарбиялаб вояга етказди. Айни кунда у фарзандлари, невара-чеваралари ардоғида фаровон ҳаёт кечираяпти.
Ғ.Ешниёзов
Янгиликни бўлишинг: