"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғи тайинланди (+видео)

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 13 апрель кунги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Амударё туманида ҳам Адлия бўлими ташкил қилинди.

8 май куни туман ФҲДЁ бўлими ва 1-сонли давлат нотариал идораси жойлашган бинода Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғини тайинлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Адлия вазири Ж.Садиқов, туман ҳокими С.Йўлдошев ва бошқалар иштирок этди.

Шу кунга қадар "Amudaryo himoyasi" адвокатлик бюроси раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Матюсупов Мўминжон Гулмирзаевич Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

М.Матюсупов 1982 йилда Амударё туманида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция.

М.Матюсупов Амударё телеканалига берган интервьюсида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат эканлигини айтиб ўтди:
ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

 

Янгиликни бўлишинг: