"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

КPОСС МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизда Хотира ва қадрлаш куни олдидан байрам муносабати билан турли спорт мусобқалари, турнирлар ташкиллаштирилмоқда.

8 май куни туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти туман ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 3 километрга югуриш бўйича кросс мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 300 нафардан зиёд ёш спортчилар иштирок этдилар.

Чаққон ва илдам ҳаракат қилиб, финиш чизиғига етиб келган ёш спортчилар мусобақа ғолиби бўлдилар. Ўғил болалар ичида 42-мактаб ўқувчиси Pуслан Ўринбоев 1-ўринни, 17-мактаб ўқувчиси Бегзод Ҳайитбоев 2-ўринни, 35-мактаб ўқувчиси Миржалол Давлетбоев 3-ўринни қўлга киритди.

Спортчи қизлар ичидан Ёшлар иттифоқи аъзоси Зуҳра Ортиқовага 1-ўрин, 35-мактаб ўқувчиси Саида Турсунбоевага 2-ўрин, 25-мактаб ўқувчиси Тилло Шомуродовага 3-ўрин насиб қилди. 56-мактаб ўқувчиси, 9 ёшли Мафтуна Қодирбоева қизлар ўртасида, 13-сонли мактаб ўқувчиси, 11 ёшли Бегзод Ҳайитбоев эса ўғил болалар ўртасида мусобақанинг энг ёш иштирокчиси деб топилди.

Ғолиблар туманда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказиладиган байрам тадбирида тақдирланади.

Янгиликни бўлишинг: