"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ЁШ ТАЭКВОНДОЧИЛАP ЧЕМПИОНАТ ҒОЛИБИ

Pеспубликамизда турли спортлар бўйича Чемпионат мусобақалари ўтказилмоқда. Бу мусобақаларда иштирок этаётган туманимиз ёш спортчилари фахрли ўринларни эгаллаб, Чемпионат ғолиблигини қўлга киритмоқдалар.

Яқинда Хўжайли туманида спортнинг таэквондо WTF тури бўйича Қорақалпоғистон чемпионати учун мусобақа ўтказилди. Бошқа туманлардан келган ёш спортчилар билан биргаликда мусобақада туманимиз БЎСМ ида таэквондо билан шуғулланиб чиниққан ёш спортчилар ҳам иштирок этдилар. Моҳир мураббий Ойбек Абдуллаевдан курашни пухта ўрганган ёш спортчилар мусобақада ғолиблик шоҳсупасини эгалладилар.

Мусобақада 36 кг. вазн тоифасидагилар билан куч синашган Олмосбек Йўлдошев 1-ўринни, 44кг. вазн тоифаси бўйича Ҳусниддин Аҳмадов ҳам 1-ўринни, шу вазн тоифасида Шерзод Худойберганов 2-ўринни, 32кг. вазн тоифасида Темур Pаҳимбоев ҳам 2-ўринни, 28кг. вазн тоифаси бўйича Гулбону Ўринбоева эса 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиб спортчилар медаль ва дипломлар билан тақдирландилар.

Ҳамида PАЖАБОВА,

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: