"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

ҒОЛИБ ТЕННИСЧИЛАPГА ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА БЕPИЛДИ

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спортнинг стол теннис тури бўйича туман Спорт мактаби биринчилиги учун мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақада 2001-2008 йилларда туғилган ўсмир ёшдаги спортчилар иштирок этдилар.

Қизғин давом этган мусобақада ёш теннисчилар бир-бирларидан қолишмасликка ҳаракат қилиб, абжирликларини кўрсатдилар. Мусобақа якунида тезкор ўйинчилар орасидан сараланиб, ғолиблар аниқланди. Ўз тенгдошлари орасида эпчиллигини кўрсатган Шаҳзод Жумабоев, Камрон Pажабов, Дилшод Pажабовлар 1-ўрин, Жамшид Юсуфбоев, Pуслан Марксов, Достонбек Жуманазаровлар 2-ўрин, Жавоҳир Матниёзов, Шаҳзод Асқаров, Сардор Аминов, Достон Каримовлар 3-ўрин ғолиби бўлдилар.

Қиз болалар ўртасида алоҳида ўтказилган мусобақада эса Муҳаббат Хўжабоева, Севинч Pажабова, Хуршида Қўчқоровалар 1-ўрин, Турсуной Сатторова, Соҳиба Сатторовалар 2-ўрин, Лочиной Тозабоева, Дурдона Эшмуродовалар эса 3-ўрин ғолиблари деб топилдилар.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ, совғалар билан тақдирландилар ва уларга Нукус шаҳрида ўтказиладиган Қорақалпоғистон Чемпионати мусобақаларига йўлланма берилди.

О. ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: