"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 46-сессияси тўғрисида АХБОPОТ

2018 йил 28 апрель куни туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 46-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими С.Йўлдашев очди ва олиб борди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, тижорат банклари, алоқа, қишлоқ хўжалиги соҳалари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессия котиблигига 23-Бобур сайлов округидан депутат P.Халмуратов сайланди.

Сессияда дастлаб Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 8 август кунги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорининг ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

1-сектор раҳбари – туман ҳокими С.Йўлдашев, 2-сектор раҳбари – туман прокурори Ф.Сабиров, 3-сектор раҳбари – туман ички ишлар бўлими бошлиғи Д.Ибрагимов ва 4-сектор раҳбари – туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Камаловлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга кенг турда тўхталиб ўтди.

Сўнгра депутатлар Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбаев, ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари P.Салаев, туман молия бўлими бошлиғи Б.Камолов ва давлат солиқ инспекцияси раҳбари Б.Камаловларнинг ҳисоботларини тингладилар.

Сессияда депутатларга туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил I чорагидаги ижроси юзасидан ҳисобот берилди.

Сўнгра депутатлар туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Д.Ибрагимов ва туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи А.Қурбониёзовнинг ҳисоботини тингладилар.

Сессияда туман ҳокими ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Юлдашевнинг “Туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ер участкаларидан самарали фойдаланиш аҳволи тўғрисида”ги масала юзасидан ҳисоботи, “Туманда 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастури ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Ф.Садуллаевнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, сессияда туманда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг туман бўлими инспектори И.Собиров ҳисобот берди.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича фаол мунозаралардан сўнг халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: