"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ЭСТЕТИКА ТУPКУМИДАГИ ФАНЛАP ОЙЛИГИ ЯКУНЛАНДИ

Апрель ойи - эстетика туркумидаги фанлар ойлиги ҳисобланади. Шу муносабат билан туманимиздаги 56-сонли мактабда “Апрель – эстетика туркумидаги фанлар ойлиги” якунига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда мактабнинг эстетика туркумидаги фан ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбир доирасида мактабнинг 7-синф ўқувчилари тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари бўйича маҳорат ва билимларини синовдан ўтказдилар.

Иштирокчилар дастлаб таништирув шартида жамоадошлари ҳақида маълумотлар берди. Иккинчи шартда эса ўқувчиларнинг рассомлик маҳорати синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўқувчилар рангли қоғозлардан турли шакллар ясаш ва бошқа шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Беллашув ўқувчиларни эстетика туркумидаги фанларни янада чуқурроқ ўрганишга чорлади.

Янгиликни бўлишинг: