"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ҒАЛЛА ЭКИНЛАPИ УЧИНЧИ МАPТА ШАPБАТ УСУЛИДА СУҒОPИЛАЯПТИ

Айни кунда Амударё туманидаги мавжуд 3000 гектар ғалла майдонида экинни парваришлаш ва турли касалликлардан ҳамда зараркунандалардан асраш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилаяпти.

Шу кунгача ғалла экини 2 марта тўлиқ озиқлантирилди, 3 марта корбамид билан суспензия қилинди. Ҳозирга кунда ғалла экинларини учинчи марта шарбат усулида суғориш жадал давом этаяпти.

Ғаллазорларда зарарли хасфа тарқалишининг олдини олиш мақсадида доимий мониторинг ишлари амалга ошириляпти. Ғалла типсига қарши курашиш мақсадида ҳар гектар майдонга 500 донадан олтинкўз этномофаги юборилмоқда.

Шунингдек, ривожланишда қолоқ деб ҳисобланган 78 гектар майдоннинг ҳар гектари учун 10 тоннадан маҳаллий ўғит ташиб чиқарилди.

Далалардаги юксак агротехника қоидалари асосида парваришланиб, дуркун ривожланаётган ғалла экини мўл ҳосилдан дарак бераяпти.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: