"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Экин далалари атрофлари бўш қолдирилмайди

Амударё туманида 2018 йилда экилган 15550 гектар пахта даласининг атроф қисми жами 2268 километрни ташкил қилар экан. Туман деҳқонлари мана шу бўш қоладиган ерлардан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида 453,5км. ерга ошқовоқ, 680,4км. ерга дон учун маккажўхори, 113 км. ерга аччиқ қалампир, 135,9 км. ерга булғор қалампири, 318 км. ерга помидор, 226,9 км. ерга бақлажон ва 340,3км. ерга дуккакли экинлар экишни амалга оширишяпти.

Шунингдек, 2018 йил ҳосили учун экилган кузги буғдой далаларининг 508 километрлик атроф қисмига ҳам кўк пиёз, карам ва дуккакли экинлар жойлаштирилмоқда.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: