"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА PУХСАТ БЕPИШ ТАPТИБ-ТАОМИЛЛАPИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИPИЛДИ

11 апрель куни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Фармонга асосан эндиликда 42 турдаги фаолият учун лицензия ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар талаб қилинмайди, 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари 17 турга бирлаштириш йўли билан қисқартирилди. Шунингдек, 25 турдаги лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари ички расмийлаштириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш эвазига қисқартирилди. 9 та турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига топшириш йўли билан соддалаштирилиб, 5 турдаги лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш функциялари республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилди.

Фармонда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 19 турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган.

Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши тадбиркорлар учун яна бир қулайлик яратилганидан далолатдир. Албатта, Президентимиз айтганларидек, маҳаллий бизнеснинг рақобатбардошлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитига янги технологиялар ва инновацияларни татбиқ қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш бўйича кўрилаётган чоралар мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланишига хизмат қилади.

Президентимизнинг мазкур Фармони билан лицензия ва рухсатнома бериш таомилларининг қисқартирилаётгани, соддалаштирилаётгани ва баъзи вазифаларнинг Pеспублика доирасидаги идоралардан ҳудудий давлат органларига ўтаётгани тадбиркорлар учун айни муддао бўлди.

Шу ўринда партиямиз электоратининг асосини ташкил қилувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлардан, кичик ва ўрта бизнес вакилларидан янада самарали фаолият юритиб, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳаларда янги-янги лойиҳаларни амалга оширишларини кутиб қоламиз. Зеро, тадбиркорлик – давлат ва жамият тараққиётида ҳал қилувчи кучдир.

Муқаддас БЕКНАЗАPОВА, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – O`zLiDeP

туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: