"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

“Оммавий китобхонлик ойлиги” давом этмоқда

Маънавият ва мутолаа байрами

Шу кунларда туманимизда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва таҳририят ҳузуридаги “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида “Оилавий китобхонлик ойлиги” ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 20 апрелидан 20 май санасигача ўтказилиши белгиланган “Оммавий китобхонлик ойлиги” доирасидаги тадбир “Чойкўл” овули ҳудудидаги 22-сонли мактаб ўқувчи-ёшлари иштирокида бўлиб ўтди. Унда “Сайёр китоб карвони” лойиҳаси бўйича ўқувчи-ёшлар “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан ташкил этилган “Кўчма кутубхона” билан яқиндан танишдилар ва 23 нафар ўқувчилар кутубхонага аъзо бўлдилар.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари кўчма китоб дўкони хизматларидан ҳам баҳраманд бўлишлари учун шароит яратилди. Бу борада китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Улуғбек Машарипов рахбарлигидаги “Амударё-нур-зиё” фирма дўкони намунали хизмат кшрсатди ҳамда “Энг яхши совға – китоб” акциясида ота-оналар ва китобхон ўқувчилар фаол иштирок этишиб, бир-бирларига китоблар совға қилдилар.

“Кутубхонага китоб совға қиламан” деб номланган хайрия акцияси иштирокчиси, 22-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мақсуд Олламуродов “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасига иккита китобни совға сифатида топширди.

“Оммавий китобхонлик ойлиги” доирасида ўтказилган тадбирда “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Аҳмад Нафасов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошевалар ўқувчи-ёшларга китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, инсон камолотидаги маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида гапириб бердилар.

Бўлиб ўтган тадбир ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун ҳақиқий маънавият ва мутолаа байрамига айланиб кетди.

Дилдора PАЖАБОВА,

www amunews.uz веб сайтининг жамоатчи мухбири.

Янгиликни бўлишинг: