"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ШУҲPАТ ЖУМАБОЕВ БИАТЛОН ҲАPБИЙ СПОPТ МУСОБАҚАЛАPИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг ветеринария йўналиши 3-босқич ўқувчиси Шуҳрат Жумабоев жорий йилнинг март ойида биатлон ҳарбий спорт мусобақаси бўйича Нукус шаҳрида ўтказилган беллашувларда фахрли ўринларни эгаллаб, ўтказиладиган навбатдаги босқичига йўлланма олган эди.

Шуҳрат Жумабоев Наманган шаҳрида ўтказилган биатлон спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди ва кучли ўнлик қаторидан жой олди.

У айни кунда жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган биатлон ҳарбий спорт мусобақаларига тайёргарлик кўраяпти.

Мунира ЎPОЗБОЕВА, коллежда ташкил этилган

“Мухбирлар пости” аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: