"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ҲАP ҚАPИЧ ЕPДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ФАPОВОНЛИК ГАPОВИ

Бугунги кунда юртимизда кўкламнинг қулай, илиқ кунларидан фойдаланиб, эртаги экинларни экиб, юқори ҳосил олиш учун ҳаракат тобора авж олмоқда. Чунки томорқа ерларда етиштирилган маҳсулотлар энг аввало, янги узиб истеъмол қилиниши, экологик тозалиги билан афзал. Қолаверса, бутун оила аъзолари ҳамжиҳатликда етиштирган маҳсулотнинг таъми ўзгача бўлади, рўзғорга барака киради.

Яширишнинг ҳожати йўқ, бугунгидай дориломон кунларда ҳам ночор яшаётган, кам таъминланган оилалар йўқ эмас. Аҳолининг ана шундай ғамхўрликка муҳтож қатлами учун ҳам томорқасини қўшимча даромад манбаига айлантириши, чорва, парранда парваришлаши орқали қўшимча даромад топишига эришиш, албатта, келгусида ўз натижаларини беради. Томорқа барча хонадонлар учун ҳам рўзғорга мададкордир.

Яқинда шу мақсадда туман Кенгаши депутатлари, “Оқ олтин” овул фуқаролар йиғини ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари хонадонма-хонадон юриб, мазкур овулда ердан фойдаланиш аҳволи устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширдик.

Туманимизнинг “Оқ олтин” овули аҳолиси азал-азалдан деҳқончиликда ўзига хос тажриба ва маҳоратга эга. Улар биринчилардан бўлиб, кўкпиёз, сабзи, картошка, бодрингларни етиштириб, бозорга чиқаришади. Хонадонлар томорқаларини кўздан кечирсангиз, ҳозир эртаги картошка, пиёзлари кўк солиб турганини кўрасиз.

Овулнинг тажрибали томорқа эгаси Йўлдош Самандаров ўз ҳовлисида барпо этган иссиқхонасида помидор, бодринг, булғор қалампири каби экинлар кўчатларини етиштириб, отизига кўчириб ҳам бўлди. Эрта экилган картошка бир текис кўкариб чиққан.

Шунингдек, Эгамберган Сафарниёзов, Акрам Юсуповларнинг томорқасида ҳам кўзни қувонтирадиган манзараларни кўриш мумкин. Пушталарга кўчириб ўтқазилган помидор, булғор қалампири, бодринг ниҳоллари ривожи яхши.

Овулнинг “Тоза босу” аҳоли пунктидаги 300 дан зиёд хонадон истиқомат қиладиган шу номдаги кўча бўйлаб юрган киши 2007-2008 йилларда қурилган 20 тача хонадон яшайдиган қисмида ерларнинг оқариб, шўрлаб ётганидан ажабланиши тайин. Кўча яқинидан улкан ёп оқиб ўтганлиги, аввал мавжуд бўлган захкаш кейинчалик кўмилиб қолганлигидан томорқа ерлар ҳаддан зиёд шўрлаб кетган.

– Еримизга кетмон урсак, зах сув чиқади. Биз ҳам ўзимизга керакли маҳсулотларни ўз томорқамизда етиштиришни орзу қиламиз, – дейишади мазкур ҳудудда истиқомат қилувчилар.

Назорат гуруҳи аъзолари уларга амалий ёрдам бериш юзасидан чора-тадбирлар белгиладилар.

Шунингдек, овулда фаолият юритаётган “Назокат-Шокир” фермер хўжалигида ўтган йили хўжалик экин майдонларининг айрим қисмига режада белгиланмаган экин – шоли экилгани аниқланиб, хўжалик раиси Икром Давлатёров келгусида бунингдек ҳолатни такрорламаслик юзасидан огоҳлантирилди.

майдонларимизда, томорқа ерларда етиштириладиган ҳосил келгуси фаровон ҳаётимизни таъминлайди. Шу боисдан ҳам бу масалага бепарво қарашга ҳаққимиз йўқ.

Pим ЎPОЗБОЕВ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича

туман Кенгаши раисининг ўринбосари,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: