"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАPИ – ИҚТИСОДИЁТИМИЗ PИВОЖИДА МУҲИМ ОМИЛ

Дунё давлатларининг ривожланиш жараёнига назар ташлайдиган бўлсак, замонавий технологиялар асосига қурилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари ҳудудлар иқтисодиёти изчил тараққий этишига хизмат қилаётганига гувоҳ бўламиз. Оддий сўз билан айтганда, саноатни ривожлантириш орқали табиий бойликлар сероб бўлган жойлардагидан ҳам яхшироқ ҳаёт кечираётган, фаровонликка эришаётган давлатлар сафи кун сайин ошиб бормоқда.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда юртимизда ҳам саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2018 йилнинг 6 мартидаги “Қорақалпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фикримизнинг исботидир. Мазкур қарор билан Қорақалпоғистоннинг 6 та туманида, жумладан, бизнинг Амударё туманимизда ҳам кичик саноат зоналарини ташкил қилиш белгиланди.

Қарор асосида туманимиздаги “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятининг эски биносини кичик саноат зонасига айлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Бу масала бўйича туманда ишчи гуруҳ тузилиб, жами 14,3 гектар ер майдони, шундан 11 минг 803 квадрат метр қурилиш майдони ҳамда ҳудуддаги бинолар хатловдан ўтказилди ва ишчи гуруҳ томонидан қабул қилиб олинмоқда.

Ушбу кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган, янги иш бошлаётган тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш мақсадида бу жойдаги ер, бино ва бошқа иншоотлар учун тендер савдолари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ҳокимликнинг тармоқ дастурига киритилган, ўз бизнес режасига эга бўлган барча тадбиркорлар кичик саноат зонасидаги ер, бинолар ва бошқа иншоотлар учун ўтказиладиган тендер савдоларида иштирок этишлари мумкин.

Кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш шарти билан кўчмас мулкдан ижара асосида фойдаланиш даврида ижара тўловининг “ноль” ставкаси билан берилади. 5 йилдан кейин эса тегишли тартибда мулкка эгалик ҳуқуқи берилади.

Айтиш керакки, Президентимизнинг 2017 йил 18 январдаги Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистоннинг, жумладан Амударё туманининг ҳам саноат соҳасида янги ташкил этиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган.

Шулардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси иқтисодиётининг эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмасини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Pеспубликаси кичик саноат зоналари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар – “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, туманга хорижий инвесторларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришга янги инновацияларни олиб келиш мақсадида туман тадбиркорларини Хитой халқ Pеспубликаси, Сингапур, Бангладеш, Жанубий Корея каби хорижий давлатларга сафарга жўнатиш тизимли равишда йўлга қўйилади. Тадбиркорларни сафарга жўнатиш туман ҳокимлигида шакллантирилган рўйхат асосида ҳар чоракда амалга оширилади.

Янги барпо қилинаётган кичик саноат зонаси, аввало тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиб, қолаверса, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Pашид САЛАЕВ, туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар,

хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва

кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш

масалалари бўйича ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: