"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Эстетик фанларга қизиқиш янада ортмоқда

Мактабларда фан ойликлари доирасида ўтказиладиган тадбирлар, очиқ ўқув машғулотлари ва турли кўргазмалар орқали ўқувчиларга шу фан ҳақида чуқурроқ ва кенгроқ маълумот берилади. Шунингдек, фан ўқитувчиларининг ҳам ўз устида янада кенгроқ ишлашларига имконият яратилади.

57-сонли мактабда мазкур ойда “Эстетик фанлар ойлиги” ўтказилмоқда. Мактабда ойлик муносабати билан 7-,8-,9-синф ўқувчилари ўртасида “Ким чаққану, ким эпчил” танлови ўтказилди. Танловда иштирок этган 7-,8-,9-синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар 5 та шарт асосида беллашдилар.танловинг таништирув, дизайн санъати бўйича миллий кийимлар расмини чизиш, жонли ижро, пазандалик, стол атрофида айланиш каби шартларини астойдил бажарган жамоалар аъзолари ўз эпчиллик ва чаққонликларини кўрсатдилар. Танлов якунида мактабнинг 9-синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоа 1-ўрин, 8-синф ўқувчилари жамоаси 2-ўрин ва 7-синф ўқувчилари жамоаси 3-ўрин ғолиби бўлдилар.

Фан ойлиги доирасида ўтказилаётган барча тадбирлар ўқувчиларнинг эстетик фанларга бўлган қизиқишини янада орттирмоқда.

Гулшод Собирова,

57-мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: