"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

ХАЙPИЯ КОНЦЕPТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шу йилнинг 19 апрелида туманимизнинг Вохум аҳоли пунктида жойлашган ўйингоҳда Ўзбекистон Pеспубликаси ички ишлар вазирлиги Маданият саройи ашула ва рақс ансамблининг хайрия концерти бўлди.

Дастурда тушган маблағларни бугунгидай тинч ва осуда турмуш тарзи барқарорлиги йўлида хизмат вазифасини адо этаётиб ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оила аъзоларини, фарзандларини қўллаб-қувватлашга қаратиш мақсадида ўз истеъдодларини намойиш этган бошловчи Учқун Тиллаев, хонандалар Гулюз, Машҳура Эргашова, Сухроббек Ҳамдамов, Шерали Бекмуродов, “Манго” гуруҳи аъзолари ва таниқли сўз усталари Ўткир Муҳаммадхўжаев, Аваз Охунларнинг ҳар бир чиқишини туманимиз аҳолиси қизиқиб томоша қилдилар, Она Ватан, мустақиллик, озод ва обод юртда яшаш бахти тараннум этилган қўшиқлардан улкан таассуротлар олдилар.

Айниқса, машҳур қизиқчилар Ўткир Муҳаммадхўжаев, Аваз Охунларнинг содда, беғараз ва кучли юморга бой ҳангомалари барчага манзур бўлди. Дастурда иштирокчиларининг концертдан тушган маблағларни хайр-саховатдек савобли ишга бағишлаганлари жуда диққатга сазовордир.

О. Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: