"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

МАҲОPАТЛИ МУАЛЛИМА

Туманимиздаги 42-сонли умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси Pоза Жуманиёзова рус тилини ўрганишга қизиқувчи ўқувчи-ёшлар билан ишлашишда ўз услубига эга ўқитувчилардан. У дарсларида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан моҳирона фойдаланади.

Яқинда Pоза Жуманиёзова 3-синфда “Считаем по порядку” мавзусида очиқ, намунали дарс ўтди. Дарс ноанъанавий усулда ташкил қилинди. Ўқитувчи мавзуга тарқатма материаллар тайёрлагани дарс таъсирчанлигини янада оширди. Об-ҳаво, уйга берилган вазифалар юзасидан бўлган савол-жавоблар ўқувчилар билимини мустаҳкамлади.

Янги мавзу баёнида ибратли эртак орқали ўқувчилар театрлашган машғулотда иштирок этдилар. Чол, кампир, набира, кучуквой ролларида ўқувчилар эртак қаҳрамонларига айландилар. Маҳоратли ўқитувчи болаларда биргаликда ишлаш, дўстона муносабатда бўлиш, самимийлик, интилувчанлик каби фазилатларни шакллантира олди.

Олинган билимларни мустаҳкамлаш учун бажарилган машқлар ва болаларнинг таассуротлари, талаффузда қийин бўлган сўзлар устида ишлаш жараёни, уйга берилган янги вазифа, барча-барчаси қизиқарли бўлди ва ўтилган бир соатлик дарс, назаримда, тўла ўзини оқлади.

Мен ўз ҳамкасбимнинг бир соатлик дарсини таҳлил қиларканман, шундай хулосага келдим: хорижий тилларни ўрганиш ўқувчилар учун жуда қизиқарли ва завқли! Юқоридаги каби ноанъанавий усулда дарс ўтиш эса ўқувчиларда ҳозиржавоблик, аниқлик, мулоҳаза юритиш, нутқининг ривожланишини шакллантиради, дарс сифатини оширади, ўқувчиларнинг билим доирасини кенгайтиради, тафаккурини бойитади.

Мен барча ҳамкасбларим дарсларни мана шундай намунали тарзда ташкил қилишларини истардим.

Гавҳар АБДУЛЛАЕВА,

42-сонли мактабнинг биология фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: