"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

Жайҳун илҳомлари

КЕЛАЖАК ЭГАЛАPИГА

Кеча чивиқларни от қилиб миниб,

Шовқин-сурон солиб юрган болалар.

Бугун аъло хулқли ўқувчи бўлиб,

Доно муаллимдан сабоқлар олар.

Ҳозир осмон сари парвозга шайлаб,

Варрак ясаётган бу жажжи қўллар.

Эртага Марсни забт этмоқ учун,

Космик кемаларни самога йўллар.

Бунгача Андерсен эртакларидай,

Сеҳрли оламда яйраган кўнгил.

Халқнинг хизматига ярамоқ учун,

Тоблаб бораверар ўзин йилма-йил.

Катталар кичиклар онгин бойитиб,

Айтиб берса қанча достон-эртаклар.

Камолга етганда ушбу фарзандлар,

Халқин порлоқ турмуш сари етаклар.

Болалар! Сизларни бахтиёр кўрсак,

Дилларда тошади қувончларимиз.

Сизнинг камолингиз кўриб ортади,

Келажакка бўлган ишончларимиз.

“Ўзбекистон - юртим”!- деган ҳар фарзанд,

Дилига жо қилса илм-зиёни.

Ватан равнақига-равнақ қўшилиб,

Мафтун қилаверар бутун дунёни.

Аҳмад НАФАСОВ,

«Жайхун илҳомлари» ННТраиси.

 

ШУКУP ЭТ

Бугун сочларингни қопласа қиров,

Аҳволинг нима, деб сўрмаса биров.

Сотиб ололмасанг бир асо – таёв,

Олган ҳар дамингга шукрона келтир!

Бошингни силовчи Ҳақнинг ўзи бор,

Емоққа, ичмоққа ризқ-у рўзи бор,

Сабрли бандага айтар сўзи бор:

«Ўтган ҳар дамингга шукрона келтир!»

Бемор бўлиб қолсанг, эсла отангни,

Тобутин кўтарган ўша мотамни.

Дўстим, артгин бугун кўздаги намни,

Ўтган ҳар дамингга шукрона келтир!

Ёдингдан чиқмайди ёшлик чоғларинг,

Тирмашиб ўйнаган ўрик боғларинг.

Кўкка бўй талашган Жумуртоғларинг–

Шулар борлигига шукрона келтир!

Жаннатдай юртинг бор – жон Ўзбекистон,

Эрки бор, ўзига хон – Ўзбекистон,

Fаллага, пахтага кон – Ўзбекистон! –

Шундай Ватанингга шукрона келтир!

Шу юртда яшадим, шукрим кўп, ҳайҳот,

Юртимни бошқарар Худо берган зот!

Ўтган кунларингга сабр этиб Фарҳод,

Олган нафасингга шукрона келтир!

Фарҳод АВЕЗОВ.

 

ТEМУP БОБОМ

Тeмурийлар мактаби,

Қад ростлади юртимда.

Тeмурбeкнинг қони бор

Юрак урар кўксимда.

Буюк сиймо у – азиз,

Мислсиз жасоратда.

Енгилмай ўтган ҳаргиз,

Тeнгсиздир салобатда.

Кeлмоқда шундай замон,

Ҳурриятдир бардавом.

Қолдирамиз албатта,

Аждодлардeк яхши ном.

Амир Тeмур –мард инсон,

Гўзал юртим ўғлони.

Ғунчалаб очилмоқда,

Изи қолган тупроғи.

Темур бобом энг жасур,

Адолатда ҳукмрон.

Ифтихордан дил масрур,

Издошингизмиз, бобом!

Доғ кўрмайди номингиз,

Биз фидойи фарзандлар.

Эъзозлар пок шаънингиз,

Мангу содиқ авлодлар!

Дилдора PАЖАБОВА, “Боғ” маҳалласи.

 

ОТА-ОНАМГА

Онажоним, юрагимдан

Сизга атаб шеър ёздим.

Яшамоқ завқи билан,

Қанотимни кенг ёздим.

Сизни яхши кўраман,

Дадамни ҳам, албатта.

Бағрингизга тўламан,

Ҳар лаҳза, ҳар соатда.

Қувончимни кўрганда,

Оромга чулғанасиз,

Баъзан маъюс тортганда,

Қайғуриб, тўлғонасиз.

Сизлардир кенг осмоним –

Бошимда соябоним.

Pаъно Исмоилова,

Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

УСТОЗЛАP НАСИҲАТИ

Устозларим мактабда,

Билимли бўл, дейдилар.

Илм олсанг, албатта,

Очиқдир йўл, дейдилар.

Уйда ота-онангга,

Энг яқин ёрдамчи бўл.

Ҳам аканг-у опангнинг

Дил тўла қувончи бўл!

Катталарни кўрганда,

Эътиборли бўл, дерлар.

Кўчада дуч келганда,

Уларга бер йўл, дерлар.

Устозлар насиҳатин,

Юрагимга жойладим.

Ҳар битта сўз, ҳикматин

Маъносини англадим.

Pобиға ШОМУPОДОВА, 64-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Баҳор

Ватанга келди баҳор,

Боғ-у дала чаманзор.

Гулларим сочди ифор,

Ороланди ҳар макон.

Боғлар қийғос гуллади,

Қушлар салом йўллади,

Гўё кўклам сийлади,

Зеболанди Ер, Осмон.

Қушчаларга ин қурдим,

Тонгда варрак учирдим,

Элни меҳнат-ла кўрдим,

Яшилланди тўрт томон.

Маҳлиё БОЗОPБОЕВА, 78-мактабнинг 4-синф ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: