"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

ДЕҲҚОН БОЙ – ЮPТ БАДАВЛАТ

«Чойкўл» овулида яшовчи Давронбек Муродов 16 сотих ерининг бир қисмида мўъжазгина иссиқхона қурган. Иссиқхона ноанъанавий усулда, яъни кунгай тараф қилиб қурилгани учун табиий равишда исийди ва ҳароратни меъёрда сақлайди. Иссиқхонага бу йил Давронбек маҳаллийлаштирилган «водий» қалампирини экди. Бундан ташқари, эртаги редиска, саримсоқпиёз, бодринг, помидор етиштиришнинг ҳадисини олган Давронбек, томорқасининг атрофига экилган мевали дарахтларига ҳам баҳорги ишловни ўз муддатларида амалга оширганидан йилнинг тўрт фаслида ҳам оила дастурхони тўкин-сочин.

Олма, узум, ўрик, гилос, олчанинг энг сархил навларидан мўл ҳосил йиғиб олишади. Давронбек Муродовнинг ўз оила чорваси, курка-ю товуғи келтираётган даромад ҳам ҳавас қиларли.

– Президентимиз томорқа хўжалигини ривожлантиришни кун тартибига олиб чиққанлари бекорга эмас, – дейди Давронбек Муродов. – Чунки беҳисоб даромад манбаи бўлган ерга эътибор қаратмай, томорқасини қаровсиз ташлаб қўйганлар ҳам бор, орамизда. Мен юртдошларимизга чин дилдан мурожаат қилардим:

– Қадрли юртдошлар, еримизнинг ҳар қаричи олтинга тенг. Биз ана шу олтиннинг қадрига етсак, эртага унинг ҳар зарраси ҳамёнимизни, хонадонимиз хазинасини бойитади. Фақат салгина ҳафсала, интилиш керак, холос.

Бугун кечагидан кўра яхшироқ яшашимиз, эртага бугунгидан ҳам бой-бадавлат бўлишимиз учун ишончли кафолат томорқамиз эканлигини унутмайлик!

Ҳа, азизлар давлатимиз раҳбарининг ҳам талаби битта – ўзимизни, ўз оиламизни ўзимиз таъминласак, оиламиз эҳтиёжидан ортганини қўшниларга, эл-юртга илинсак, биздан бой-бадавлат инсон бўлмайди. Ана шунда ҳар биримизнинг қалбимизда ҳаётдан розилик кайфияти уйғонади.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: