"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ИСТИҚЛОЛ - НУPЛИ КЕЛАЖАККА ЕТАКЛОВЧИ КУЧ

1991 йил 1 сентябрь. Бу Ўзбекистон истиқлолга эришган кун сифатида энг қутлуғ, энг азиз санага айланди.

Истиқлол давлатимиз асосини қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларини шакллантириш, миллий онгимиз ва маънавиятимизни юксалтириш, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон учун муносиб ҳаёт тарзини яратиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш имконини берди.           

Истиқлол тафаккуримизда туб бурилиш ясади. Мустақиллик мағзини англаш, мустақил яшаш моҳиятига етиш, шунга мослашиш ва кўникиш кайфиятини пайдо қилди.

Ўзбекистоннинг ўз мақсадлари ва режалари, ҳар қандай давлат ҳaвaс қилса арзигулик бой имкониятларга эга эканлиги қалбларимизни ғурурга тўлдиради ва ишлашга, яратувчанликка, бунёдкорликка ундайди. Ўзбекистон шуҳрати ҳар биримизнинг шуҳратимизга айланди. Ватан фарзанди, шу мамлакат фуқароси эканлигимиздан чинакам фахрланиш бахтига муяссар бўлдик, халқ сифатида аслимизга қайта бошладик. Тарихимиз, миллий қадриятларимиз, миллий маънавиятимиз асосларини ўрганишга, уларни ўзимизники қилишга эришдик. Тарихга муносабат ўзгарди, тарихни ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлаги деб тушунадиган бўлдик.

Қадриятимизни қайта тиклашда яна бир муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилди. Бу - инсонпарварлик мезонидир. Чунки инсонни, унинг ҳаётини, соғлигини, ҳақ-ҳуқуқларини биринчи даражага қўйиш мамлакатимиз сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Бугун миллий мафкурамиз томирлари мустаҳкам ва соғлом. Инсон маънан қанча юксак бўлса, бошқаларни, уларнинг фикрини, фазилатларини шунча қадрлайди.

Ҳозир халқимиз орасида соғлом ҳаёт, соғлом авлод, соғлом фикр учун кураш бошланди.

Шу асосда комил инсон тарбияси масаласи, Президентимиз қайта-қайта уқтираётганидек, бизда давлат сиёсатига айланди.

Ўзбекистонимиз тарихан жуда қисқа фурсатда яна дунё билан боғланди. Ўз ўрни ва мавқеини топди.

Тарихдан маълумки, бизнинг халқимиз башарият тараққиёти  ва ривожига улкан ҳисса қўшган 13 та мамлакатларнинг бири ҳисобланади.

Биз бу билан фахрланамиз.

Истиқлол - бизнинг фикримизни ва қалбимизни тозалади. Йўлимиз тўғри ва ҳақ. У бизни тараққиёт йўллари бўйлаб етаклади. Ўзбекистон бошқалар ҳавас қиладиган давлатга айланди.

Юртбошимиз  таъбири билан айтганда: "Ўзбекистон келажаги буюк давлатдир”. Ҳа, бизни келажакда нурли манзиллар кутмоқда.

П.Матчанова.

1-сон туман Давлат нотариал идораси нотариуси, II даражали ҳуқуқшунос.

Янгиликни бўлишинг: