"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Ўқувчилар ижодида ранглар жилоси акс этди

Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларнинг тасаввурлари ранг тасвирларида жонланади. Ўз тасвирларини дунёқарашларидан келиб чиқиб яратади. 13- мактаб тасвирий санъат фани ўқитувчиси Сарвар Нуруллаев шу боисдан ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган ва тасаввурларини бойитадиган “Кроссвордлар танлови”, ”Макетлар ишлаш”, ”Бахор фасли менинг тасаввуримда”, “Биз жаҳолатга қаршимиз”, “Деворий рўзномалар танлови” каби танлов ва беллашувларни ўқувчилар ўртасида тез-тез ўтказиб туради.

Яқинда мактабимизда 6-синф ўқувчиларининг “Камалак” ва “Ёш рассомлар” жамоалари ўртасида тасвирий санъат бўйича “Pанглар жилоси” беллашуви ўтказилди. Беллашувни мактабнинг 10-синф ўқувчиси Озода Норимова олиб борди. Иштирокчилар таништириш, берилган расмларни бўяш, эркин мавзу, савол-жавоб ва сардорлар беллашуви каби шартлар бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Беллашув якунида ”Ёш рассомлар” жамоаси 25 балл билан 1-ўринни, “Камалак”жамоаси 22 балл билан 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Тадбир якунида ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.

Беллашув ўқувчиларнинг тасвирий санъат фанига бўлган қизиқишларини янада оширди.

Азиза Аҳмедова,

13-сонли мактаб ўқитувчи.

Янгиликни бўлишинг: