"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“Камалак билимдонлари” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Яқинда туманимиздаги 9-сони Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак билимдонлари” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 8 та мактаб ва 8-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоалари иштирок этдилар.

Танловда қатнашган жамоаларнинг билимлари “Камалак аъзосиман” таништирув шарти, “Камалак билимдонлари” савол-жавоб шарти ва “Мен орзу қилган “Камалак” болалар ташкилоти” ижтимоий лойиҳаси асосида синовдан ўтказилди.  Шунингдек, “Аълочилар беллашганда” интеллектуал ринг шартида ўқувчилар ўз билим ва салоҳиятларини намойиш қилдилар.

Қизғин давом этган танлов якунида ғолиблар аниқланди. Жумладан, 1-ўринга 11-мактабнинг “Ниҳол” жамоаси, 2-ўринга 76-мактабнинг “Ёшлик” ва 67-мактабнинг “Аму билимдонлари” жамоалари,  3-ўринга эса 36-мактабнинг “Камалак юлдузлари” жамоалари лойиқ деб топилди. Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши томонидан 1-ўрин соҳиби бўлган 11-мактабнинг “Ниҳол” жамоаси компьютер жамланмаси, 2- ҳамда 3-ўрин соҳиблари эса бошқа қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

Кейинчалик танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олган 11-мактабнинг “Ниҳол” жамоаси Нукус шаҳрида ўтказилган танловда барча туманлардан ташриф буюрган жамоалар билан беллашди ва Pеспубликада 2-ўрин ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Янгиликни бўлишинг: