"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ЁШЛАP ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Туманимиздаги 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивали ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини рўёбга чиқишига кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинди. Фестиваль Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Маданият бўлими, касб-ҳунар таълими муассасалари ва туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.

Ёшлар фестивалида китоблар ярмаркаси ташкил қилиниб, ёшлар китобхонлиги акцияси ўтказилди. Шундан сўнг, фестивалнинг асосий қисмида “Ёш қўшиқ ижрочилари” ҳамда “Ёшлар чолғу ансамбллари ва оркестрлари” танловлари бўлиб ўтди.

“Ёш қўшиқ ижрочилари” танловида иштирок этган 30 ёшгача бўлган барча ёшлар анъанавий, академик, бахшичилик ва эстрада йўналишларида миллий оҳангларга йўғрилган қўшиқларни ижро этиб, ўз истеъдодларини намоён қилдилар. “Ёшлар чолғу ансамбллари ва оркестрлари” танловида эса мусиқачи ёшлардан ташкил топган миллий чолғу асбоблари, эстрада ва симфоник чолғу оркестр ансамбллари анъанавий ва академик йўналишлардаги ижроларини тақдим этдилар.

Танловнинг анъанавий хонанда йўналиши бўйича ёш ҳаваскор хонанда Сайфулло Гулмонов, эстрада йўналиши бўйича Бобур Маҳмудов ҳамда чолғучилик йўналиши бўйича 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Миллий анъанавий созандалар” халқ чолғу ансамбллари  ғолиб деб топилдилар. Барча йўналишлар бўйича ғолиблар ва фаол иштирок этган ёшлар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан совғалар билан тақдирландилар.

Янгиликни бўлишинг: