"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ХОТИН-ҚИЗЛАP БИЛАН ИШЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ҚАДPИЯТЛАPНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАP УЧУН КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ

Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига шу йил 1 апрелдан тегишли штат бирликлари туман хотин-қизлар билан ишлаш  қўмиталари тузилмасига ўтказилиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди. Шунга кўра туман ҳокимлигидаги хотин-қизлар қўмитаси таркибида ҳам хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар тайинланиб, маҳаллаларда иш бошлади. Туманда 5 ҳудудда хотин-қизлар қўмитасининг янгидан иш бошлаган хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар учун кўргазмали семинарлар ташкил қилинди.

Кўргазмали семинар дастлаб “Гулзор” маҳалласида ўтказилди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Аширбой Қўшаев ҳамда шаҳар ҳудудидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этдилар.

Кўргазмали семинарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Аширбой Қўшаевлар сўзга чиқиб, хотин-қизлар билан ишлашиш самарадорлигини янада ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида гапирдилар.

Кўргазмали семинар “Куюк кўпир”, “Бўз солма”, “Дарё бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Тошёп овулида ҳам ўтказилади. Семинарларда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисида”ги Низомда белгилаб берилган мутахассисларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ-мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот бериб, хотин-қизлар бўйича барча масалаларда уларга яқиндан кўмакчи бўлиш лозимлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга кўргазмали семинарда Низомдан келиб чиққан ҳолда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар учун намунавий иш режалар ва юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар бир маҳалла мисолида кўрсатиб берилди.

Кўргазмали семинарларда иштирок этган янгидан иш бошлаётган барча мутахассислар фаолиятлари бўйича маълумотга эга бўлдилар.

Янгиликни бўлишинг: