"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

АЧЧИҚ ҚАЛАМПИP ЭКИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАP

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев кам ҳосилли пахта далаларида бошқа экинларни жойлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш юзасидан қатор тавсиялар берган эдилар. Юртбошимизнинг бундай қимматли тавсия ва таклифларига асосан айни кунда мамлакатимизнинг, жумладан туманимизнинг ҳам бир қанча экин майдонларига кўплаб мўл ҳосил берадиган экинларни жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 18 апрель куни “Холимбег” овулидаги “Уста Аллаёр” фермер хўжалигида аччиқ қалампир экишга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилиб, унда “Агробанк” АТБ Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси, Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарлари ва тумандаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилдилар.

Семинарда Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги “Pеспубликада ҳориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 62-сонли ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар кенгашининг 2018 йил 1 февралдаги 60-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг 2018 йил 5 февралда қабул қилган 65-сонли қарорига асосан 2018 йилда Амударё туманидаги 530 та фермер хўжаликларининг жами 1200 гектар ер-майдонида аччиқ қалампир етиштирилиши маълум қилинди.

Семинарда аччиқ қалампир ниҳолларини ўтқазиш, экин майдонларига агротехник ишлов бериш, суғориш, озиқлантириш, бегона ўтлардан тозалаш ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилиш ва ҳосилни йиғиб олишгача бўлган барча жараёнлар ҳақида мутахассислар томонидан тавсиялар берилди ва аччиқ қалампир ниҳолларини экиш амалиёти намойиш этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Pеспубликаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ф.Султонов иштирок этди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: