"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Ғўза қатор ораларига дастлабки ишлов берилмоқда

Туманимиз фермер хўжаликларида чигит экиш ишлари тугалланиш арафасида турган айни кунларда далаларда қийғос униб чиқаётган ғўза ниҳоллари киши кўзини қувонтиради.

Энди пахтакор деҳқонларимиз барча диққат эътиборини ҳамда имкониятларини ғўза парваришига жалб этиб, далаларда мўл пахта ҳосили етиштиришнинг тараддудини кўрадилар.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Қиличбой овулидаги”Pажабов Омонбой”фермер хўжалигида ғўза қатор ораларига ишлов бериш ишлари бошлаб юборилди.

Фермер хўжалигида ғўза қатор ораларига ишлов бериш жараёнида маҳаллий ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор берилаяпти.

А.Жуманиёзов

Янгиликни бўлишинг: