"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

СОҒЛОМ ҲАЁТ ТУPМУШ ТАPЗИМИЗГА АЙЛАНСИН!

7 апрель – 1948 йилдан буён Бутун дунё саломатлик куни сифатида нишонланади. Жорий йилда бу сана “Барчага саломатлик” деган шиор остида нишонланмоқда.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда унинг ўзига, яъни яшаш турмуш тарзига, 20 фоиз ҳолатда экологик омилларга, 15 фоиз ҳолатда ирсий омилларга, 10 фоиз ҳолатда тиббий ёрдамга боғлиқ бўлади. Демак, соғлом бўлиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.

Бунинг учун, биринчидан, одам ақлий меҳнат билан қанчалик кўп шуғулланса, асаб тизими шунчалик кўп кислород ва озиқ моддаларни талаб этади. Бу талабни қондириш учун аввало, тоза ҳаводан нафас олиш, керакли озиқ моддаларни истеъмол қилиш лозим.

Иккинчидан, тўғри ва соғлом овқатланиш керак. Овқатланишда йўл қўйилган хатолар натижасида айрим хасталиклар авж олади.

Учинчидан, кундалик турмуш тарзимизни маълум бир тартиб асосида ташкил этишимиз ва бу тартиб, албатта, табиат ва баданимиз ўзгаришларига мос бўлиши керак.

Салбий руҳий ҳолатлар кўпгина хасталикларни, жумладан, қон босими, невроз, ошқозон яраси, ўсма, шишлар, қандли диабет сингари касалликларни келтириб чиқаради. Олимларнинг фикрича, инсон ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмаслиги, мақсадга эришиш учун фақат меҳнат қилиши лозим.

Инсон ўз ҳаётида соғлом турмуш тарзининг юқоридаги йўналишларига амал қилиб яшаши билан бир қаторда уни кундалик турмуш тарзига айлантириши зарур.

Жумабой ЯВҚАШЕВ,

ТТБ кўп тармоқли марказий поликлиникаси

Саломатлик бўлими мудири.

Янгиликни бўлишинг: