"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

ПPЕЗИДЕНТИМИЗ ЭЪТИБОPИДАН МИННАТДОPМИЗ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Соғликни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида соғликни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантиришнинг асосий йўналиш ҳамда вазифалари белгилаб берилди ва шу қарор асосида мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларининг фаолиятлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, улар фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турларини кўпайтиришни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Туманимизнинг марказий шифохонаси биноси қошида иш бошлаган бизнинг “MohiDil shifo med” МЧЖга қарашли хусусий клиникамиз ҳам муҳтарам Юртбошимизнинг мана шу Қарори асосида самарали фаолият юритмоқда.

Клиникамизда УТТ, ЭХО кардиография, трансвагинал УТТ текширувлари, компьютерлаштирилган ускуна ёрдамида умуртқа поғонасини чўзиш, ЭКГ, лаборатория текширувлари ўтказилади.

Бундан ташқари, юрак-қон томир, неврологик, ошқозон-ичак, буйрак, қандли диабет, нафас йўллари, таянч-ҳаракат аъзолари (диск чурраси, артрит, артроза-артрит) касалликларини даволаш каби тиббий хизматлар ҳам амалга оширилади.

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатиладиган ушбу клиникамиз 20 ўринга мўлжалланган бўлиб, давлат стандартларига жавоб берадиган етарли шарт-шароитлар билан таъминланган. Юқори малакага эга бўлган олий тоифали шифокорлардан К.Гулманова, Ю.Абдуллаева, Ш.Давлетов, Э.Нуримбетова ҳамда ўрта тиббиёт ходимлари М.Ўрозимбетова, Ш.Шомуродова, Г.Қозоқбоева, Ҳ.Қозоқова, Д.Ўрозматова, кичик тиббий ходимлар Б.Эшматова, Ё.Pаҳимова, К.Вафоева, Н.Эрниёзовалар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқдалар.

Янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда хусусий клиникани ривожлантириш мақсадида ўз маблағимиз ҳисобидан замонавий, юқори аниқликдаги “Логис” УТТ ускунасини олиб келиб ўрнатдик. Натижада яна 8 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ошди.

Биз муҳтарам Президентимизнинг тиббиёт соҳасини ривожлантириш мақсадида хусусий секторга катта эътибор бераётганларидан чексиз миннатдормиз. Президентимизнинг бундай ғамхўрлигига жавобан аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Зулхумор МАМАТҚУЛОВА,

“MohiDil shifo med” хусусий клиникаси раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: