"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК ТАPҒИБОТИ

Амударё телевидениеси таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ташкил этган грант танловида “Одобли бола – эл кўрки” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди.

Яқинда 28-мактабда грант лойиҳаси доирасида “Одобинг-зийнатинг” деб номланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Баҳодир Собуров очди ва олиб борди.

Лойиҳа ҳамкорларидан бири “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Pажабова йиғилганларга ўқувчи- ёшларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб вояга етишлари учун давлатимиз ғамхўрликни кун сайин кучайтираётгани, шунингдек, ўқувчиларнинг давлатимиз ғамхўрликларига жавобан яхши илм эгаллаб, юртимиз корига ярайдиган инсонлар бўлиб вояга етишга интилиши лозимлигини таъкидлади.

Ўқувчилар ва шу мактаб ўқитувчилари Дилбар Жуманазарова, Баҳодир Собуровлар ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбати ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

***

Жорий йилнинг 3 апрель куни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс марказида Амударё телевидениеси таҳририятининг “Одобли бола – эл кўрки” грант лойиҳаси доирасида ёшларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида электрон шаклда китоб ўқишга даъват қилиш мақсадида давра суҳбати шаклидаги учрашув ташкил этилиб, ёш китобхонларга электрон китоблар тарғиб қилинди.

Аввало ўқувчи-ёшлар ахборот-ресурс марказидаги электрон кутубхона билан яқиндан танишдилар. Сўнгра, ахборот-ресурс маркази раҳбари P.Pоманова ва кутубхоначи Д.Бойжоновалар томонидан тавсия қилинган электрон китоблар ҳақида маълумотлар олдилар.

Бўлиб ўтган давра суҳбатида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Хўжаниёзов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист Pобия Йўлдошева, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси, шоир Аҳмад Нафасов, “Янгиобод” МФЙ раиси Зебогул Pажабова, шоирлардан Тожибой Дўсанов, Шомурод Хўжановлар китобхонлик маданияти ва китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, давра суҳбатида ўқувчи-ёшлардан Садоқат Бозорбоева, Азиза Ўрозбоева ҳамда Севара Сафарбоевалар ўз фикрлари билан иштирок этдилар.

(Ўз мухбиримиздан)

Янгиликни бўлишинг: