"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ҲАP ҚАPИЧ ЕPДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ - ФАPОВОНЛИККА ЭЛТАДИ

Бугунги кунда кўкламнинг қулай, илиқ кунларидан фойдаланиб, эртаги экинларни экиб юқори ҳосил олиш учун ҳаракат тобора авж олмоқда. Чунки томорқа ерларда етиштирилган маҳсулотлар энг аввало янги узиб истеъмол қилиниши, экологик тозалиги билан афзал. Қолаверса, бутун оила аъзолари ҳамжиҳатликда етиштирган маҳсулотнинг таъми ўзгача бўлади, рўзғорга мадад бўлади.

Яширишнинг ҳожати йўқ, бугунгидай “дориломон кунларда ҳам ночор яшаётган, кам таъминланган оилалар йўқ эмас. Аҳолининг ана шундай ғамхўрликка муҳтож қатлами учун ҳам томорқасини қўшимча даромад манбаига айлантириши, чорва, парранда парваришлаш орқали қўшимча даромад топишига эришиш албатта, келгусида ўз натижаларини беради.

Яқинда шу мақсадда туман Кенгаши депутатлари, “Оқ олтин” овул фуқаролар йиғини ҳамда жамоат ташкилотлари хонадонма-хонадон юриб, мазкур овулда ердан фойдаланиш аҳволи устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширдилар.

Туманимизнинг “Оқ олтин” овули аҳолиси азал-азалдан деҳқончиликда ўзига хос тажриба ва маҳоратга эга. Улар биринчилардан бўлиб, кўкпиёз, сабзи, картошка, бодрингларни етиштириб, бозорга чиқаришади. Хонадонлар томорқаларини кўздан кечирсангиз, ҳозир эртаги картошка, пиёзлари кўк солиб турибди.

Овулнинг тажрибали томорқа эгаси Йўлдош Самандаров ўз ҳовлисида барпо этган иссиқхонасида помидор, бодринг, булғор қалампири каби экинлар кўчатларини етиштириб, отизига кўчириб ҳам бўлди. Эрта экилган картошка бир текис кўкариб чиққан.

Шунингдек, Эгамберган Сафарниёзов, Акрам Юсуповларнинг томорқасида ҳам кўзни қувонтирадиган манзараларни кўриш мумкин. Пушталарга кўчириб ўтқазилган помидор, булғор қалампири, бодринг ниҳоллари ривожи яхши.

Овулнинг “Тоза босу” аҳоли пунктидаги янгидан бунёдга келган, 50 тадан зиёд хонадон истиқомат қилаётган шу номдаги кўча бўйлаб юрган киши атрофнинг оқариб, шўрлаб ётганидан ажабланиши тайин. Кўча яқинидан улкан ёп оқиб ўтганлиги сабабли кўчадаги барча хонадонларнинг томорқа ерлари ҳам ҳаддан зиёд шўрлаб кетган.

- Еримизга кетмон урсак, заҳ сув чиқади. Биз ҳам ўзимизга керакли маҳсулотларни ўз томорқамиздан етиштиришни орзу қиламиз, - дейишади мазкур кўчада истиқомат қилувчилар.

Назорат гуруҳи аъзолари уларга амалий ёрдам бериш юзасидан чора-тадбирлар белгиладилар.

Шунингдек, овулда фаолият юритаётган “Назокат-Шоҳруҳ” фермер хўжалигида ўтган йили хўжалик экин майдонларининг айрим қисмига режада белгиланмаган экин-шоли экилгани аниқланиб, хўжалик раиси Икром Давлатёров келгусида бунингдек ҳолатни такрорламаслик юзасидан огоҳлантирилди.

майдонларимизда, томорқа ерларда етиштириладиган ҳосил келгуси фаровон ҳаётимизни таъминлайди. Шу боисдан ҳам бу масалага ҳеч ким бепарво қарашга ҳаққи йўқ.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: