"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

МАҲОPАТЛИ ШИФОКОPЛАP ТУФАЙЛИ ШИФО ТОПДИМ

Саломатлик – энг бебаҳо бойликдир. Шу боисдан ҳам юртимизда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, ғамхўрлик қилиш яхши йўлга қўйилган. Pеспублика кўз касалликлари шифохонасига даволаниш мақсадида бориб, буни ўз ҳаётимда ҳис этдим.

Касалхонада соҳага оид янги замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида қилинаётган жарроҳлик амалиётлари мени ҳам дарддан фориғ қилди. Ҳозир шундай дориломон кунларда кексалик чоғимда атрофимни яна равшан кўра олганимдан қувониб ўтирибман. Касалхонага шифо излаб келган юртдошларимиздан ҳар куни 25-30 нафарининг кўз қароғлари очилиб, дардига малҳам топиб кетаётганликларининг гувоҳи бўлдим.

Ҳар бир касбнинг ўзига хос машаққатлари, муаммолари бўлади. Инсон қачонки ўз касбини чуқур билсагина ҳурмат-эътиборга лойиқ бўлади.

Томирида табобат илмининг султони Ибн Сино қони оқаётган Солиев Яҳё, Султонов Pуслан, Мадаминов Абдулазиз каби шифокорларнинг фидойи меҳнатлари туфайли мен ҳам шифо топдим.

Муомала одоби, касбий маҳорати билан юртдошларимизнинг хира тортган кўзларини равшан қилаётган Pеспублика кўз касалликлари шифохонаси шифокорларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жумагул Қўшжонова, меҳнат фахрийси.

Янгиликни бўлишинг: