"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Ўқувчилар Хива шаҳрига саёҳат уюштирди

Яқинда туманимиздаги 55-сонли мактабнинг 6-9-синф ўқувчилари учун қадимий шаҳар – Хивага саёҳат уюштирилди.

Мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари А.Сафорбоев, Б.Pажаббоев, Ҳ.Pажапов, О.Pахимов, Б.Атаев, Б.Ўтабоевлар ўқувчиларга ҳамроҳлик қилиб, шаҳарнинг қисқача тарихи ҳақида сўзлаб бердилар. Ўқувчилар 1770-1920 йилларда Хива хонлиги қўнғиротлар сулоласи томонидан бошқарилгани, унинг олий ҳукмдори хон бўлиб, чекланмаган маъмурий-ҳарбий ҳокимиятга эга бўлгани ҳақидаги маълумотларни қизиқиб тингладилар.

Олий ҳукмдор – хон қароргоҳи ўша пайтда Хива шаҳрига жойлашган. Бу шаҳарда ички – “Ичан қаъла” ва мудофаа девори билан ўралган ташқи – “Дишан қаъла” мавжуд бўлган. Хонликда Хива, Урганч, Қиёт Ҳазорасп, Қўнғирот каби шаҳарлар маъмурий, савдо-сотиқ ва маданий марказлар ҳисобланган.

XIX асрга бориб қурилиш ишлари авж олган. Сарой, бозор, мадраса, масжид, хонақоҳ каби иншоатлар қурилган. Оллоҳқулихон мадрасаси, Pаҳмонқул Иноқ саройи, “Ичан қаъла”даги Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1851-1855), Муҳаммад Pаҳимхон мадрасаси (1871) бугунги кунда ҳам Хива шаҳрининг кўрки ҳисобланади. Уларнинг деворлари ўша давр Хоразм меъморчилигига хос усулда, тиниқ зангори ранг устидан оқ ва яшил гуллар туширилган нақшлар билан безатилган.

Ўқувчи-ёшлар нафақат Хива шаҳрининг қадимий тарихи, балки бугунги чиройидан ҳам баҳра олдилар.

Хива шаҳрига уюштирилган бу саёҳат мактаб ўқувчилари учун мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари тарихини мукаммал ўрганишларида мозий билан юзма-юз туриб сабоқ олиш имконини берди.

Зуҳра Аҳмедова, Баҳодир Пирниёзов.

Янгиликни бўлишинг: