"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига беш миллион сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти берилади

2018 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига беш миллион сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланди.

Президент қарори билан Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича дастур ва ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Ишчи гуруҳига қатор вазифалар, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг истаклари асосида улар ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафарини, Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул дам олишини ташкил этиб, уларни зарур авиа ва темир йўл чипталари билан таъминлаш вазифалари топширилган.

Байрам куни – 9 май соат 21.00 да Тошкент шаҳрида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти, шу куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилади.

(Фото - ЎзА)

Янгиликни бўлишинг: