"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8068.17 -9.26
  • 1 EUR = 9899.64 -61.07
  • 1 RUB = 131.84 +2.99

«Хусусий тиббиёт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Туман Тиббиёт бирлашмаси ва O'zLiDeP туман кенгаши ҳамкорлигида “Хусусий тиббиёт тўғрисидаги қонун лойиҳасининг зарурий жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад – мамлакатимизда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш учун «Хусусий тиббиёт тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш, қонун лойиҳасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш бўйича муҳокамада аҳолидан тушган сўровларни ўрганиш асосида таклифлар киритишдир. Тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи хусусий тиббий ташкилотлар, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббий ташкилотлар 2022 йилгача барча турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилингани таъкидланди.

Давра суҳбати якунида қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.

Янгиликни бўлишинг: