"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8068.17 -9.26
  • 1 EUR = 9899.64 -61.07
  • 1 RUB = 131.84 +2.99

Партия ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

Туманимизнинг “Беруний” номли маҳалла фукаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши томонидан “Ижтимоий кўмак – ташаббускорликка йўл очмоғи керак” номли акция ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси  Қоракалпоғистон Pепубликаси ва Амударё тумани Кенгаши маьсул ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.

Акцияни ўтказишдан асосий мақсад, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий, тиббий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборатдир. Шунингдек, ижтимоий шериклар билан ҳамкорликда чекка ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оналар ва болалар учун тиббий кўриклар ҳам ўтказиш орқали соғлом турмуш таризини тарғиб етиш ҳисобланади.

Акция доирасида Беруний номли маҳалладаги тиббий муассасасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оналар ва болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Кнда хотин-қизлар ҳамда ёшларга она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш, никоҳланувчиларнинг тиббий кўриги, қонунлар ва қонуности ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди, бепул тиббий кўрик ва бепул даволаниш ҳамда бошқа имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиби, жойлардаги скрининг ва перинатал марказлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, акция иштирокчиларига тиббий маданиятни оширишга қаратилган тарқатма материаллар ҳам тарқатилди.

(Фото - http://norinovozi.uz)

Янгиликни бўлишинг: