"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8068.17 -9.26
  • 1 EUR = 9899.64 -61.07
  • 1 RUB = 131.84 +2.99

КЕЛАЖАК БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ

Юртимизда мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Мамлакатимиз бўйича 2017-2021 йиллар давомида 6100 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил қилиниб, 2200 та МТМлар моддий-техника базаси мустаҳкамланиши кўзда тутилган.

Айниқса, қишлоқ жойларда мактабгача таълим муассасалари қурилиб, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган даражада жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, мактаб таълимига сифатли тайёрлашдир. Мана шу олий мақсад йўлида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг: “Биз қурадиган боғчада таълим-тарбия жараёнининг иштирокчиси бўлган тарбиячи олий маълумотли кадр бўлиши зарур,” – деган талаблари бугун соҳада олиб борилаётган ишларда ўз ифодасини топмоқда.

Жорий йилнинг 22 февраль санасидан бошлаб “кадрларни қайта тайёрлаш” курслари ўз фаолиятини бошлади.Шунингдек, мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус маълумотли кадрлар учун олий ўқув юртларида сиртқи ва кечки бўлимлар очилди.

Келажагимиз, миллатимиз ғурури бўлган ёш авлодни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, 7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига 100 фоиз қамраб олиш, уларни мактаб таълимига сифатли қилиб тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бу вазифани амалга ошириш йўлида барчамиз фидойилик билан меҳнат қиламиз. Зеро, келажак боғчадан бошланади.

Pаъно ҚОДИPОВА, 26-сонли МТМ мудираси.

Янгиликни бўлишинг: