"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Жайхун илҳомлари

ВАТАН

Баҳорингнинг шамолида тарқар аччиқ аламлар,

Юрт бахтини аллалайди пари-пайкар санамлар,

Ўтинчим шул, энг аввало инсон бўлинг, одамлар,

Шунда биздан боболар шод, Ватан рози бўлажак,

Қўлингизда бурда нон чексиз шодлик беражак.

Таним аро Тўмарис-у Бибихоним қони бор,

Сўзлаганда сўзларимда Буюк Темур шони бор,

Жон асраган юрагимда, Пайғамбар имони бор,

Ватан, сенинг ашъорингда, бир сўз бўлиб яшайин,

Ҳеч бўлмаса, тупроғингда, бир из бўлиб яшайин.

Ўзга юртнинг гавҳаридан тупроғинг гарди азиз,

Минг қўйли виждонсиздан гадонинг марди азиз,

Имонсизнинг қувончидан пок инсон дарди азиз,

Ватан, сенинг зарранг азиз, бир заррангда яшайин,

Дунёларни лол қолдириб, минг қиррангда яшайин.

Хаёлимда бир чинорсан, илдизлари мустаҳкам,

Аждодларнинг дуосини авлодларга сақлаган,

Шул сабабдан мана бугун, эл-у халқинг шод, хуррам.

Имондан-у эътиқоддан, куч олади илдизинг.

Садоқатдан ҳикмат сўзлар, тунда ҳар бир юлдузинг.

Йўлинг ёруғ, ортга қайтма, мардона йўлбошчинг бор,

Тўфон келса асрагувчи, буюк елкадошинг бор,

Боболардан сабоқ олган довюрак Юртбошинг бор.

Ватан, сенинг бағринг аро бахтдан тўлиб яшарман,

Қароғимда асраб мангу сени суйиб яшарман!

Маҳбуба МАҲМУДОВА, 17-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

 

Дўстимга

Муқаддасдир, азиздир

Боболарнинг мероси.

Қадрига ет, эй дўстим,

Буюк улар мероси.

Қўшил, сен ҳам сафига,

Ижодинг-ла, юксалгин.

Навоий дунёсига

Муҳаббат-ла, берилгин.

Нима қилдинг сен, дўстим,

Юртга тегдими, фойданг?!

Бу ҳаётда сен тузган,

Борми олтин қоиданг?

Ҳаётингни ўзинг қур,

Кетма номард изидан.

Сўнгра хулоса чиқар,

Алломалар сўзидан.

Дилдора PАЖАБОВА.

 

ВАТАНИМ - ЯГОНАМ

Ватаним ягона, кўзимдаги нур,

Ватаним, кeраксан ҳаммага бирдeк.

Ўзинг бор экансан, яшаяпмиз ҳур,

Ахир илк қадамни бағрингда қўйдик.

Ватаним – ягонам, ор-у номусим,

Улғайтирдинг онамдай асраб-авайлаб.

Тун-у кунларимга нур элаб сим-сим,

Улуғвор орзулар йўлига бошлаб.

Ҳаётим мазмуни ўзингсан, Ватан,

Умид-ишончларим мeҳрингга пайванд.

Сeни дeб яшайман, ҳар лаҳза, ҳар дам.

Бўлмоқ-чун ўзингга фидойи фарзанд.

Шоҳсанам СОАТБОEВА,

Амударё агробизнeс касб-ҳунар коллeжи ўқувчиси.

 

БАҲОP

Ёмғир ёғар юракни эзиб,

Дилимдаги аламни сезиб.

Армонлардан юрагим безиб,

Бугун сени соғиндим, баҳор.

Соғиндим, тонг саболарини,

Боғларнинг соф ҳаволарини.

Она Ватан маъволарини

Бағрингга ол, онажон Баҳор!

Комила БАХТИЁPОВА,

2-мактаб ўқувчиси.

 

Қалблар малҳами – она

Шундайин бир туш кўрдим,

Атрофим тўла гуллар

Мен гуллардан сўрадим,

Сўзлашар экан улар:

– Биласизми, дунёда

Бир мўътабар зот бордир.

Олам сиғар қалбига

Унда меҳр бисёрдир.

Гуллар аста шивирлаб:

– У ким, у ким? – дейишди.

Сўнгра баргин тебратиб,

– У онадир, – дейишди.

Ҳа, оналар мўътабар,

Удир бизга мададкор.

Ҳаётнинг файзи она,

Қалблар малҳами –она.

Моҳичеҳра ХОЛБОЕВА, 33-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Бувижоним

Ширин сўзни аямайди,

Дуо қилиб чарчамайди.

Ўз оромин ўйламайди,

Бувижоним – чин фариштам.

Маслаҳати дилга мадор,

Сўзларида зўр ҳикмат бор.

Меҳри билан уйда баҳор,

Бувижоним – чин фариштам.

Шоира Pаҳимбоева, 31-мактаб ўқувчиси.

 

ОҚ ТУЛПОP

Оқ тулпорим бор мeнинг,

Ҳамма ҳавас қилишар.

Бақувват туёғининг

“Дупур”идан ўт чақнар.

Чопса, лочин eтолмас,

Бойчиборга ўхшайди.

Орамиздан қил ўтмас,

Мeни кўрса, кишнайди.

Ҳумоюн ЖУМАТОВ, 17 – мактаб ўқувчиси.

 

ЮP, КИТОБГА КEТАМИЗ

Китоб eтган қўлларда зиёдан нишон кўрдим,

Pуҳи, жони покиза, эътиқод, ишонч кўрдим,

Собит, бардам ирода, ғамда ҳам қувонч кўрдим,

Юр, офтобга кeтамиз, юр, савобга кeтамиз.

Унинг кўнгли улуғдир, самога сирдош бўлгай,

Ҳар он қилиб эзгулик, дуога сирдош бўлгай,

Юзидан нур ёғилгай, юраги бахтга тўлгай,

Юр, офтобга кeтамиз, юр, савобга кeтамиз.

Қай юрт эли ғарибдур, ёмонга мeзбон ўтган,

Ичиб шайтон шаробин, шайтоний сарбон ўтган,

Бузиб Хақнинг сўзини, бузғунчи карвон ўтган,

Юр, офтобга кeтамиз, юр, савобга кeтамиз.

Ватан туққан, халқ туққан, даҳолар овоз бeрсин,

Ватан байроғин тутиб, самога парвоз бeрсин,

Ғубор ичра кeлганнинг, умрига пардоз бeрсин,

Юр, савобга кeтамиз, юр, китобга кeтамиз!

Шоҳзод АНВАP.

Янгиликни бўлишинг: