"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8068.17 -9.26
  • 1 EUR = 9899.64 -61.07
  • 1 RUB = 131.84 +2.99

ХОТИН-ҚИЗЛАP МАСАЛАЛАPИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШДА ЗУҲPА ИБPАГИМОВА ИШТИPОК ЭТДИ

Мамлакатимизда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш улар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, бандликни таъминлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қилинмоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан йил бошида қабул қилинган “ Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги фармони асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда туман ҳокимлигида мазкур фармоннинг ижроси қандай таъминланаётгани ва туманда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимова, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши биринчи ўринбосари, “Маҳалла” фонди туман бўлинмаси раиси Аширбой Қўшаев ҳамда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилалардаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлар раислари, “қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмалари раислари иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг Президент Фармонида кўрсатилган вазифалар, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маърузаси тингланди.

Йиғилишда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Марям Аҳмедова, “Маҳалла” фонди туман бўлинмаси раиси Аширбой Қўшаев ҳамда туман ФҲДЁ бўлими мудираси Санобар Холбоевалар фармоннинг энг муҳим, тарихий ҳужжат бўлганлигини айтиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва турли соҳада ўз қобилиятларини рўёбга чиқишлари учун шароит яратиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва тезда барҳам бериш имконияти яратилаётгани, қишлоқ жойларда ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалалари ҳал этилишини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги йўлга қўйилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш якунида кўрилган масала юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарор қабул қилинди.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: