"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

АБАЙ – ЭЗГУЛИК ВА ДЎСТЛИК КУЙЧИСИ

Абай Қўнонбоев қозоқ мумтоз адабиётининг намоёндаларидан бири, буюк шоир ва маръифатпарвар инсондир.

13-мактабда ўз ижодида Яссавий, Навоий, Фузулий анъаналарини давом эттирган, Пушкин, Лермонтов асарларини қозоқ тилига таржима қилган қозоқ адиби Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Кечада Абайнинг туркий халқлар тарихини яхши биладиган мутафаккирлиги, Навоийни ўзининг буюк устози деб билганлиги ҳамда халқлар дўстлиги куйчиси бўлганлиги, шунингдек, қатор достонлар, дидактик асарлар, ҳикоятлар мажмуаси яратганлиги ҳақида кенг маълумот берилди.

Кечада мактабнинг 6-синф ўқувчилари шоирнинг “Ўлан”, “кўклам” шеърларини, 7-синф ўқувчилари эса “Насиҳатлар” асаридан парчаларни ифодали айтиб бердилар.

Адабий кечада адиб ва унинг бой ижодий мероси ҳақида берилган маълумотлар томошабинларнинг билим дунёсини янада бойитди.

Азиза АҲМЕДОВА, 13-мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: