"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8068.17 -9.26
  • 1 EUR = 9899.64 -61.07
  • 1 RUB = 131.84 +2.99

ЁШ ШАХМАТЧИЛАP ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ

Шахмат – мамлакатимизда ривожлантирилаётган спорт турларидан бири саналади. Шу боис спортнинг бу тури нуфузли мусобақалар дастурига киритилган. Шахмат билан шуғулланиб келаётган ёш спортчиларимиз нафақат юртимиздаги мусобақаларда балки ўтказилаётган халқаро мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Туманимиз спорт мактабидаги мураббийлар Pаҳматжон Pаҳимов ва Зафар Қурбоновлардан қадим тарихга эга бўлган шахмат ўйини сирларини ўрганаётган ёш шахматчилар ҳам Нукус шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Чемпионатида қатнашиб, ўз иқтидорларини синаб кўрдилар. 1-4 апрель кунларида бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этган туманимиз ёш шахматчилари Саидбек Қадамбоев, Шоҳжаҳон Маматсолиев ва Севинчой Сафарбоевалар рақибларини мот қилишга эришиб, фахрли 1-ўрин ғолиби бўлдилар ва шахмат бўйича чемпионликни қўлга киритдилар.

Ғолиб шахматчиларга 9-18 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида қатнашишга йўлланма берилди.

Ҳамида PАЖАБОВА, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийси.

“Ким бўлсам экан?..”

Инсон ўз ҳаёт йўлини муносиб касб танлаши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис кичик ёшдан болаларга турли касб ва ҳунарлар ҳақида тушунчалар берилиб, йўналтириб ва ўргатиб борилади. 13-мактабда ҳам ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Ким бўлсам экан?..” мавзусида тадбир ўтказилди.

Байрамона безатилган катта залда гуллар, буклетлардан ташқари, миллий ҳунармандчилик намуналари, турли касбларга доир иш қуроллари ва махсус иш кийимлари кўргазмага қўйилди. Бошланғич синф ўқувчилари томонидан тайёрланган тадбирни мактабнинг 3-синф ўқувчилари Мафтуна Якубова ва Севинчой Мақсадбоевалар олиб бордилар. 3-,4-синф ўқувчилари турли касб эгалари кўринишида чиқиб, касб-ҳунар ҳақида ҳикматли сўзлар, мақоллар, ривоятлар, шеър ва қўшиқлар айтдилар. Pақс ва саҳна кўринишлари ҳам ижро этилди.

Юртимизда ёшларга кенг имконият эшиклари очилган. Ёшларимиз мана шу имкониятлардан унумли фойдалансалар, албатта, муносиб касб эгалари бўлиб етишиб, жамият равнақига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Азиза АҲМЕДОВА, 13-мактаб мухбирлар пости аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: