"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

АМУДАPЁЛИК ЕТАКЧИЛАP ТАШАББУСИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Абат Данияров Амударё туманидаги 82 та мактаб, 1 та академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежининг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари билан учрашди.

А.Данияров ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари билан учрашув пайтида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесининг 2018 йил 30 мартдаги “Ғалла хирмонини ошириш ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганишни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 308-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида етакчилар учун сафарбарлик ойлиги эълон қилинганини, энди улар ҳар бир хонадонга кириб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий ишлар билан шуғулланишларини маълум қилди.

Учрашувда 91 нафар амударёлик етакчининг ҳар бири сафарбарлик ойлиги давомида кам таъминланган 6 та хонадонга кириб, уларнинг томорқа ерларига 5 тадан дарахт кўчатларини ўтқазишга сўз беришди. Натижада улар 450 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюришиб, ўз ҳисобларидан 2700 тубдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазадилар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: